Эндрикнинг «Лион»га ижараси бўйича музокаралар якунга яқин
19 ёшли футболчи франсуз клубига ўз розилигини бир ой аввалоқ билдирган. Бразилиялик ҳужумчи Паулу Фонсека қўл остидаги жамоада ўзини синаб кўришни истамоқда.
Эндрик жорий мавсумда «Реал» сафида атиги уч марта майдонга тушди. У ижара даврида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан Бразилия терма жамоаси таркибига қайтишни мақсад қилган.
«Лион» Лига 1 турнир жадвалида 16 турдан сўнг 27 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.