Винисиус заҳирага олинганидан сўнг ижтимоий тармоқда ишора қилди
“Реал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бош мураббий Хаби Алонсо 83-дақиқада Винисиусни алмаштирди.
Шундан сўнг бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан “Реал” футболкаси билан тушган фотосуратни ўчирди, статусига эса уч нуқта қолдирди. Винисиус сўнгги бор октябрь ойида гол урган.
Аввалроқ матбуотда унинг Алонсо билан муносабатлари осон эмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бу ғалабадан кейин “Реал” 42 очко жамғариб, етакчи “Барселона”дан ортда қолишини минимум даражагача қисқартирди.
Бироқ каталонияликлар заҳирада битта ўйинга эга.