Испанияда Захарян анча яхшироқ ўйнаши мумкин, дейишмоқда
Мухлислар ундан янада юқори даражадаги ўйин кутмоқда. Қишда уни ижарага беришади, деб ўйламайман», — дея Табернанинг сўзларини Metaratings келтиради.
Журналист «Реал Сосьедад»да мураббий эндигина алмашганини, эҳтимол, янги мураббий Захарянга кўпроқ ишонч билдиришини таъкидлади. Жорий мавсумда 22 ёшли Захарян барча мусобақаларни ҳисобга олганда 14 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.
Ярим ҳимоячининг Сан-Себастьян клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ўрталаргача мўлжалланган.