Семеньо шартномасидаги 65 млн фунтлик банд 10 январгача амал қилади
Шунингдек, «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» ҳам Семеньони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Аввалроқ матбуотда Семеньо шартномасида 65 миллион фунт (тахминан 74,5 миллион евро) миқдоридаги сотиб олиш опцияси борлиги ёзилганди.
Ишончли инсайдер Фабрицио Романо бу опцияни 10 январгача фаоллаштириш мумкинлигини таъкидлади. 2025/2026 йилги мавсумда Антуан Семеньо 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва жамоадошларига 3 та голли узатма берди.