«Ливерпуль» янги ярим ҳимоячи учун 15 миллион таклиф қилмоқчи
Мерсисайдликлар футболчи учун бразилияликлар томонига 15 миллион евро таклиф қилишга тайёрланмоқда. Бироқ «Гремио» раҳбарияти Габриэль учун бундан кўпроқ маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Англия чемпионатининг 17 туридан сўнг «Ливерпуль» 29 очко жамғарган ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.