Хвича Кварацхелия Грузияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия 2025 йил якунларига кўра Грузиянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Париж клубининг матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
24 ёшли футболчи ушбу совринни фаолиятида бешинчи бор қўлга киритди. Кварацхелия аввал 2020 ва 2021 йилларда Қозоннинг “Рубин” жамоасида тўп сурган пайтида, 2022 ва 2023 йилларда эса Италиядаги “Наполи” сафида ўйнаган кезларида ҳам энг яхши деб эътироф этилганди.
Шу тариқа у “Милан”нинг собиқ ҳимоячиси Каха Каладзенинг рекордини такрорлади: Каладзе ҳам Грузияда 5 марта йилнинг энг яхши футболчиси бўлган (2001, 2002, 2003, 2006, 2011).
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил натижаларга кўра Грузияда йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида ҳозир “Ливерпул”да тўп сураётган дарвозабон Гиорги Мамардашвили тан олинган эди.