Нкунку жароҳат олди ва «Кальяри» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Италия чемпионати 2-январ куни қайта старт олади. Шу куни «Милан» «Кальяри»га қарши майдонга тушади, бироқ учрашув арафасида Массимилиано Аллегри ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рафаэл Леаунинг майдонга қайтиши ҳамон чўзилиб кетаётгани сабаб унинг иштироки ноаниқ. Бундан ташқари, аввалги ўйинда жамоага ёрдам берган Кристофер Нкунку ҳам машғулот пайтида жароҳат олди ва «Кальяри»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Sky Sports’нинг Италия бўлимида ишловчи журналист Пеппе ди Стефано хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.