«Барселона» «Интер» ҳимоячиси Бастонини ёзги мақсад қилди
Миланнинг «Интер» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Алессандро Бастони «Барселона»нинг трансфер рўйхатидаги энг устувор номлардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икки клуб «Ал-Ҳилол»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселуга ҳам қизиқиш билдираётган бўлса-да, каталонияликлар учун асосий вазифа — мудофаа марказини кучайтириш. Журналист Жанлуижи Лонгари маълумотига кўра, «Барселона» январ ойида португалиялик футболчи бўйича «нерадзуррилар»га жиддий рақобат қилиши қийин, бироқ ёзда Бастонини ўз сафига оғдиришга уриниб кўради. Клуб ичида италиялик марказий ҳимоячини олиб келиш орзуси бор ва қиммат трансфер учун маблағни асраб қолиш ниятида.
Бастонига қизиқиш «Ливерпул»га ҳам боғланмоқда. Transfermarkt баҳосига кўра, 26 ёшли футболчининг нархи 80 миллион еврoни ташкил этади.