Хаби Алонсо Мастантуонога Реалда янги имконият беради
Мадриднинг «Реал» клубида ўйнаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно асосий таркибда ўзини кўрсатиш учун навбатдаги имкониятга эга бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» бош мураббийи Хаби Алонсо 18 ёшли футболчи билан шахсан учрашиб, жамоа ичидаги истиқболлари ҳақида суҳбатлашди. Marca хабарига кўра, мураббий аргентиналик иқтидор эгаси учун алоҳида режа ишлаб чиққан: Алонсо Мастантуононинг имкони қадар тезроқ оптимал формага кириб, майдонда натижа кўрсатишини хоҳламоқда. Январда унга имкониятлар кўп бўлиши кутилмоқда: Килиан Мбаппе жароҳат олган, Эндрик ижарага кетган, Браим Диас эса Африка кубогига йўл олган.
Шунингдек, Франко Мастантуоно жорий мавсум давомида безовта қилган пубалгиядан тўлиқ фориғ бўлгани таъкидланди.