Гвардиола «Манчестер Сити»да қанча вақт қолади? Мураббийнинг жавоби
«Манчестер Сити» бош мурабийи Пеп Гвардиола, клубдан қачон кетиши ҳақидаги саволга, юмор билан жавоб берди. «Мени ишдан бўшатмоқчимисиз? Маошим жуда катта, устига-устак шартномамга яна бир йил бор!» — деди у, шундан сўнг қўшиб: «Биламан, сизлар мендан безор бўлдингиз. 10 йилдан бери шу ердаман. Бир куни кетаман — ваъда бераман», деб изоҳлади мураббий.
54 ёшли Гвардиоланинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан бери жамоани бошқариб келмоқда. Ушбу даврда клуб ўз тарихидаги энг юқори ўрнига чиқди ва кўплаб титуллар ютиб олди.
Гвардиоланинг келажаги ҳақидаги фикрлари, клуб ва мухлислар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг фаолиятидаги кейинги қадамлар «Манчестер Сити»нинг ўз мақсадларига эришишидаги муҳим омил бўлиши кутилмоқда.