«Леванте» Севильяда 2014 йилдан бери илк бор ғалаба қозонди
Испания чемпионатининг 18-турида Севильяда кутилмаган натижа қайд этилди: «Леванте» мезбон «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, нервиончилар дарвозасига учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум бўлишича, «Леванте» «Севилья» майдонида қарийб 12 йил давомида юта олмаган — охирги сафар 2014 йилда ғалаба қозонганди.
Ўшанда, 2014 йил 25 январда ҳам «Леванте» уч бор аниқ зарба йўллаган, бироқ икки гол ўтказиб юборганди. Шундан кейин «Севилья» одатда уйида устун келиб, фақат бир марта дуранг натижа кузатилган. Бу гал эса аутсайдер Испаниянинг энг совриндор клубларидан бирини сенсацион тарзда таслим қилди.
Кейинги турда «Леванте» «Эспанол»га қарши майдонга тушади.