Алан Ширер Деклан Райсни мураббийлар орзуси деб атади
Англия футболи афсонаси, собиқ ҳужумчи Алан Ширер "Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни Райс "Борнмут"га қарши ўйинда икки бор гол уриб, "канонирлар"га 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани олиб келди.
Ширернинг таъкидлашича, Деклан ҳар қандай мураббий учун идеал футболчи: у ишига жиддий ёндашади, деярли ўйин қолдирмайди ва майдонга тушганида доим барқарор юқори савияда ҳаракат қилади. “У камида 10 баллик тизимда 8 балл даражасида ўйнайди. Ажойиб футболчи”, дея унинг сўзларини инглиз ОАВ келтирмоқда.
Микел Артета жамоаси 8 январ куни ўз майдонида "Ливерпул"ни қабул қилади. Ҳозирда лондонликлар АПЛ турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва "Манчестер Сити" ҳамда "Астон Вилла"дан олти очко олдинда.