«Бавария» Упамекано билан шартномани узайтиришга ишонмоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячи Дайо Упамекано билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Футболчининг амалдаги келишуви жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, клуб раҳбарияти музокаралар ижобий якун топишига ишонч билдирмоқда. «Бавария» янги битим яқин вақт ичида имзоланишини кутмоқда.
Қайд этилишича, янгиланадиган шартномада катта эҳтимол билан товон пули (отступной) банди ҳам кўзда тутилади.
Упамекано жорий Бундеслигада 12 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифи бўлган.