Ван де Вен Франк даврида шартномани узайтирмоқчи эмас
«Тоттенҳэм» марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен амалдаги мураббийлар штаби ишлаётган пайтда клуб билан шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Жек Питт-Брук хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, нидерландиялик футболчини жамоанинг ҳозирги ўйин модели қониқтирмаяпти. Уни «шпорлар» таркибида ушлаб қолиш учун клуб мураббийлик масаласида ўзгариш қилиши ва таркибни сезиларли даражада кучайтириши керак бўлади.
Ван де Вен «Тоттенҳэм»га 2023 йилда келиб қўшилган. Жорий мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 27 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ван де Веннинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.