Вальверде Хаби Алонсо истеъфосига муносабат билдирди
Хаби Алонсо «Реал»даги мураббийлик фаолиятини бир мавсумга ҳам етказмасдан якунлади. Мадрид клуби душанба куни мутахассис билан хайрлашганини расман маълум қилди. Бу эълон Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида ютқазилган баҳсдан бир кун ўтиб берилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хаби Алонсонинг кетиши фонида «Реал»нинг вице-сардори Федерико Вальверде ижтимоий тармоқларда мураббийга мурожаат қилди.
«Устоз, сизга ва ҳар доим ишга профессионал муносабатда бўлган бутун штабга энг эзгу тилакларимни билдираман. Олдинда турган барча режалар ва мақсадларда омад тилайман», — деб ёзди Вальверде.
Маълумотларга кўра, энди «Реал»ни Алваро Арбелоа бошқаради.