Градиленко «Ювентус»нинг «Кремонезе»га қарши ўйинини баҳолади
Италия А сериясининг 20-турида Туриннинг «Ювентус» жамоаси ўз майдонида «Кремонезе»ни қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан футбол эксперти Дмитрий Градиленко ўз прогнози билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис фикрича, мезбонлар рақибга гол уриш имконини бермайди ва «Ювентус» «қуруқ» ҳисобда ғалаба қозонади. У эҳтимолий ҳисоблар сифатида 1:0, 2:0 ёки 3:0 вариантларини тилга олди. Градиленко «Ювентус» ютади ва гол ўтказмайди, деган ишончда.
«Ювентус» — «Кремонезе» баҳси бугун, 12 январ куни «кекса синьйора»нинг уй стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Турнир жадвалида «Ювентус» ҳозирда 5-ўринда бормоқда, «Кремонезе» эса 13-поғонада жойлашган.