«Ал-Наср» Роналду 2027 йилдан кейин ҳам Саудия Арабистонида қолишини истайди
Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, яъни «Ал-Наср» билан шартномаси якунлангач, клубни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда ушлаб қолиш учун уни клуб эгаларидан бирига айлантириш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Режага биноан, Роналдунинг «Ал-Наср»даги амалдаги улуши 15 фоизгача оширилиши эҳтимоли бор. Лига Роналду кетган тақдирда глобал қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни ўрганмоқда.
Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.