Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» сафардa яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафардa «Хиросима»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада японлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки гол уриб, мезбонларга ғалаба келтирди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага кўтарилиб олди.