Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан кейин мақсадни эслатди
Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида енгди. Баҳсдан сўнг Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда жамоа муваффақиятига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ натижадан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — дея ёзди Роналду.
Ушбу ғалаба «Ал-Наср»га уч очко олиб келди ва клуб турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан фарқ ҳозирча беш очкони ташкил этмоқда.
5 февраль куни Роналду 41 ёшни қарши олади. Юлдуз футболчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027-йилги мавсум якунгачa мўлжалланган.