Пау Кубарси “Барселона”нинг мавсумдаги кескин ўсишини изоҳлади
“Барселона” марказий ҳимоячиси Пау Кубарси жамоа жорий мавсум давомида натижаларни қандай яхшилаганини тушунтириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, ноябрь ойида “Челси”дан 0:3 ҳисобида ютқазилган ўйиндан кейин Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа ритмни топиб олди ва барча мусобақаларда 18 учрашувнинг 17 тасида ғалаба қозониб, жуда кучли серия қайд этди.
“Биз айрим майда деталларни тўғриладик, шу нарса натижаларга дарров таъсир қилди. Ўзгаришлардан сўнг дарҳол ўйинимиз яхшиланди, мураббийлар штаби етказган фалсафага ишондик. Шундан бери ўсишда давом этяпмиз ва ўзимизни тобора ишончлироқ ҳис қиляпмиз”, — дея Кубарсининг сўзларини келтиради Barca Universal.
12 февраль, пайшанба куни “кўк-анорранглилар” Мадридда Испания Кубоги ярим финалининг илк ўйинида “Атлетико”га қарши майдонга тушади.