Джикиянинг «Анталяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди
«Анталяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти юзасидан берилган саволларга муносабат билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистнинг «Клубдаги ишларингиз қандай?» деган саволига Джикия «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб берди. Кейинги саволда ҳам у Туркиядаги шароитдан мамнунлигини билдириб, табассум билан «Ҳаммаси жойида», деди.
Джикия «Анталяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.
Ҳозирда «Анталяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.