«Марсель» бош мураббийлигига яна бир номзод аниқланди
Франсиянинг «Марсель» клуби Роберто Де Дзерби истеъфога чиқарилгач, бош мураббий масаласида янги вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Foot Mercato хабарига кўра, Саудия Арабистонида ишлаётган Сержиу Консейсау билан бирга, клуб Ҳабиб Бейе номзодини ҳам муҳокама қилади.
Бейе яқинда «Ренн»да бош мураббий бўлиб ишлаган, бироқ 9 февраль куни сўнгги тўртта учрашувдаги қониқарсиз натижалар сабаб лавозимидан четлатилганди.
Ҳозирда «Марсель» чемпионат жадвалида 21 ўйинда 39 очко жамғариб, 4-ўринда бормоқда. Ундан юқорида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51 очко) жойлашган.