УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун тўпни тақдим этди
Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-офф баҳсларига: 16 жамоа стыков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал йўлланмаси учун саккизта чипта устида курашади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. У қорамтир рангларда ишланган бўлиб, оқ юлдузлар билан безатилган. Тўп Adidas томонидан тайёрланган.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув шанба куни, 30 май санасига белгиланган.
Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, рақибига имкони қолдирмаган эди.