Перрейннинг голи «Лилл»ни «Брест»дан мағлуб бўлишдан сақлади
Инқироздан аста-секин чиқаётган «Лилл» ўз майдонида «Брест»ни қабул қилди ва ўйин қийин кечди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
58-дақиқада Реми Ласкари жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарба билан ҳисобни очди — 0:1. Бироқ мезбонлар тез орада жавоб қайтарди: Фелиш Коррейя узатмасидан сўнг Гаэтан Перрейн аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Ушбу дурангдан кейин «Лилл» турнир жадвалида бешинчи поғонага кўтарилди, «Брест» эса 12-ўринда қолди.