Арбелоа «Бенфика» билан ўйин қийин бўлишини айтди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши яқинлашиб келаётган учрашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис Лиссабонда юқори даражадаги ўйин намойиш этиш зарурлигини таъкидлади. Арбелоага кўра, «Реал» бу сафар осон бўлмаслигини яхши тушунади ва сешанба куни ғалаба учун бор кучини ишга солиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якуний турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша натижа португалияликларнинг плей-оффга чиқишига ёрдам берган.
Чемпионлар лигаси плей-офф йўлланмаси учун «Бенфика» — «Реал» жуфтлигидаги илк учрашув 17 февраль куни бўлиб ўтади. Бошланиши 01:00 да (Тошкент вақти билан).