Никита Хайкин ўзини доимо россиялик деб билади
“Буде-Глимт” дарвозабони Никита Хайкин бир нечта давлат паспортига эга бўлса-да, ўзини рус, яъни россиялик деб ҳис қилишини айтди. Ҳозир у Норвегия фуқаролигини расмийлаштириш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хайкиннинг таъкидлашича, Норвегия паспортини олиш жараёни кутилганидан ҳам мураккаб кечмоқда.
“Аслида мен доимо ўзимни рус деб сезганман. ‘Қаердансан?’ деб сўрашса, Россияданман, деб жавоб бераман”, — дея Хайкиннинг сўзларини келтиради “Спорт-Экспресс”.
Дарвозабон Норвегия ҳужжатларини 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Норвегия терма жамоаси қайдномасига кириш мақсадида эмас, балки мамлакатдаги ҳаётни енгиллаштириш учун олишни исташини қўшимча қилди.
У Норвегия фуқароси билан турмуш қурган, рафиқаси ҳам аслида Россияда туғилган.