Францияда ПСЖнинг асосий дарвозабони борасида фикр билдирилди
Lequipe журнлисти Уго Делом ПСЖнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафоновнинг Лига 1 доирасида “Ренн”га қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди. Париж клуби сафардa 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистнинг таъкидлашича, йирик ҳисобдаги бу мағлубиятни биттагина дарвозабонга юклаб бўлмайди — натижа бутун жамоанинг умумий хатоси. Унинг фикрича, ушбу ўйин дарвозабонлар иерархиясига таъсир қилмайди: Сафонов ПСЖда “биринчи рақам” бўлиб қолади ва Луис Энрике унга ишонишда давом этади.
Франция чемпионатининг 22-туридан сўнг ПСЖ 51 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Энрике шогирдлари пешқадам “Ланс”дан атиги бир очко ортда қолган.