Осимҳен Ювентус устидан ғалабани ҳаддан ташқари нишонлади
Туркиянинг «Галатасарай» клуби Чемпионлар лигаси плей-оффининг илк учрашувида Туриннинг «Ювентус» жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди. Истанбул жамоаси рақиб дарвозасига беш бор йўл топиб, ўз дарвозасидан атиги икки гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Виктор Осимҳен энг фаол футболчилардан бири бўлди: у нафақат гол урди, балки жамоадошларига ҳам голли паслар билан ёрдам берди.
Ўйиндан кейин эса собиқ «Наполи» ҳужумчиси ҳиссиётга берилиб кетди. У стадионнинг ички йўлагидан қувончдан кичик тартибсизлик қилиб, ёритиш ускуналаридан бирини синдириб қўйди. Клуб эса етказилган зарарни ўз ҳисобидан қоплашини маълум қилди.
Жавоб учрашуви бир ҳафта ўтиб, Турин майдонида бўлиб ўтади.