Осимҳен «Ювентус» устидан ғалабани жуда шовқинли нишонлади
Туркиянинг «Галатасарай» клуби Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи илк учрашувида Туриннинг «Ювентус» жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди. Туркияликлар рақиб дарвозасига бешта гол уриб, ўз дарвозасидан атиги икки тўп ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Виктор Осимҳен учрашув давомида энг кўзга кўринган футболчилардан бири бўлди: у нафақат гол урди, балки жамоадошларига ҳам голли узатмалар билан ёрдам берди.
Ўйиндан кейин собиқ «Наполи» ҳужумчиси ҳиссиётларга берилиб кетди: стадионнинг ички йўлакларида қувончдан кичик шовқин кўтариб, ёритгичлардан бирини синдириб қўйди. Етказилган зарар клуб томонидан қоплаб берилиши айтилди.
Жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг «Ювентус» майдонида бўлиб ўтади.