Аспас захирадан тушиб Ла Лигада дубль этиб тарих ёзди
Жорий мавсумда жуда ишончли ўйин кўрсатаётган «Селта» Испания чемпионатининг навбатдаги турида Балеар оролларидан ташриф буюрган «Мальорка»ни қабул қилди. Виго клуби иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига жавобсиз икки гол уриб, ўзининг ҳозирги юқори формасини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг энг ёрқин қаҳрамони захирадан майдонга тушган клуб фахрийси Яго Аспас бўлди. Таҗрибали ҳужумчи иккала голни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва эътиборлиси, у Ла Лигадаги 409 ўйинлик фаолиятида илк бор алмаштиришдан кейин майдонга кириб, бир ўйинда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу ғалаба «Селта»га турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиш имконини берди.