Каванини ҳуштакбозлик остида қолди, "Бока" келажаги мавҳум
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани "Бока Хуниорс"ни тарк этиши мумкин. Гап футболчининг ўз хоҳишида эмас — сўнгги ўйинлардаги суст ўйин клуб мухлисларини ранжитмоқда ва улар тобора кўпроқ Каванини ҳуштак билан кузатяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Охирги баҳсда у алмаштирилган пайтда "Матадор" майдонни тарк этар экан, трибунадан кескин ҳуштаклар янгради. Бироқ ўзгариш ҳам фойда бермади: "Бока" "Платенсе" дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Шундан сўнг аргентиналик журналистлар Каванининг шартномасини узайтириш масаласига эҳтиёткорона ёндашмоқда. Бунга қўшимча равишда, клуб парагвайлик Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик айнан у тез орада 39 ёшли тажрибали ҳужумчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.