Аргентина чемпионати солиқ можароси ортидан танаффус олади
Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус эълон қилди: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Маҳаллий футбол федерацияси атрофидаги навбатдаги коррупция можароси шу қарорга сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиқ томони, 7 ва 8-тур ўйинлари одатдагидек ўтказилади, аммо тақвимга кўра 5–8 март кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган 9-тур кейинга сурилди. Бунга 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилayotganи туртки бўлган.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқ тўловларидан қочилгани айtilmoqda — еврода ҳам сумма салмоқли, қарийб 12 миллион. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларига алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам шубҳалар бор.