Хёуге «Интер» устидан ғалабани ақлбовар қилмас деди
«Будё-Глимт»нинг қанот ҳужумчиси Йенс Хёуге жамоаси Чемпионлар лигасида 1/8 финалга чиққанидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Душанба куни норвегияликлар сафардa «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Илк учрашувда ҳам «Будё-Глимт» устун келганди — 3:1.
«Бу ақлбовар қилмас эди. Биз “Интер”га қарши жуда оғир бўлишини билардик — улар бундай ўйинларда тажрибага эга фантастик жамоа. Уйда зўр ўйнадик, сафардa эса ҳимояда тартибли ҳаракат қилдик», — деди Хёуге.
Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Будё-Глимт»ни «Манчестер Сити» ёки Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасидан бири кутмоқда. Рақиб 27-февраль куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқланади.