«Галатасарай»да маошлар тўланмаяпти, клуб ичида таранглик
«Коньяcпор»га қарши кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» атрофида ички муаммолар борлиги ҳақидаги хабарлар кучайди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам. Бироқ 52 очкога эга ва битта ўйини захирада қолган «Фенербахче» уни қувиб етиши мумкин.