Эдди Хау Чемпионлар лигаси қуръасидан олдин фикр билдирди
«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи қуръаси олдидан ўз фикрларини айтди. Ушбу босқичда «қарғалар» рақиб сифатида «Челси» ёки «Барселона»дан бирига тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хау «Манчестер Сити» билан тўқнаш келиш эҳтимоли йўқлигини алоҳида таъкидлаб, жамоа бу ҳолатдан хурсанд эканини айтди. Мураббий қуръа натижаларини интиқлик билан кутаётганини билдирди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, «Челси» билан қисқа муддат ичида кетма-кет учта ўйин ўтказиш эҳтимоли ҳам бор. У Лондон клубига қарши уй учрашувида жамоаси жуда яхши ўйнаганини эслатиб, рақибни ҳурмат қилишини қўшимча қилди. Хау ўша баҳсдан кейин «Челси»да мураббий алмашганини ҳам қайд этди.
Шунингдек, у «Барселона»га қарши уй ўйини ҳам «Ньюкасл» учун муваффақиятли ўтганини айтди. Қайси рақиб тушишидан қатъи назар, Хауга кўра, бу босқич жамоаси учун жуда қизиқарли ва принципиал тўқнашув бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичида «Ньюкасл» «Қарабоғ»дан муаммосиз устун келди — икки ўйин натижасига кўра 9:3.