Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди
Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ўзининг футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан қандай танишгани ҳақида хотираларини бўлишди. Унинг айтишича, илк учрашув телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви пайтида бўлиб ўтган ва у ерга Мессининг ўзи Марадона ташаббуси билан таклиф этилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким, амакиваччаларим. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза эди», — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.