Анчелотти ЖЧ-2026 учун 18 футболчини танлаб қўйди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан таркибнинг асосий қисмини шакллантириб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, ESPN Brasil манбаларига таянган ҳолда, италиялик мутахассис рўйхатига ҳозирданоқ 18 нафар футболчи киритилган.
Дарвозабон: Алиссон Бекер.
Ҳимоячилар: Маркиньос, Эдер Милитао, Габриэл дос Сантос, Алекс Сандро, Дуглас Сантос.
Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Андрей Сантос, Бруно Гимараэс, Лукас Пакета, Луис Энрике.
Ҳужумчилар: Матеус Куня, Родриго, Жооа Педро, Винисиус Жуниор, Рафинья Диас, Эстевано, Габриэл Мартинелли.
Шу тариқа, эҳтимолий жароҳатларни ҳисобга олмаганда, якуний қайдномада яна атиги саккизта бўш ўрин қолмоқда.