Лапорта Чемпионлар лигасида «Ньюкасл» билан ўйинларни баҳолади
«Барселона» президенти Жоан Лапорта Чемпионлар лигасида «Ньюкасл»га қарши бўладиган баҳслар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими жума куни бўлиб ўтди. Каталонияликлар ва «сороклар» ўртасидаги илк учрашув 10 мартга режалаштирилган, жавоб ўйини эса саккиз кундан кейин ўтказилади.
«Бу мавсумда биз «Ньюкасл»га қарши аллақачон ўйнаганмиз ва ўшанда ҳаммаси яхши кечган. Яна шундай бўлишига умид қиламиз. Аммо икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликларнинг ўзига хос жиҳатлари бор, бу бутунлай бошқа синов. Барибир биз кўп меҳнат қилишимиз ва керакли интенсивликда ўйнашимиз шарт», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида «Сент-Джеймс Парк»да умумий босқич доирасида ўтган учрашувда «Барселона» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.