«Леванте» «Алавес» устидан сўнгги дақиқаларда ғалабани суғуриб олди
Ла Лиганинг 26-тури «Леванте» — «Алавес» учрашуви билан бошланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида Пако Кортес узатган паст тўпни Карлос Алварес якунлашга уринди, бироқ зарба дарвоза ромидан четга кетди. Мезбонлар посбони эса Пабло Ибанес ҳамда Антонио Бланконинг хавфли уринишларидан кейин бир неча бор жамоасини қутқариб қолди, тўп бурчак зарбасига чиқиб кетди.
Иккинчи бўлим стартида, 47-дақиқада Карлос Алварес тўпни устунга тегкизиб юборди. Орадан кўп ўтмай Адриан де ла Фуэнте зарбаси рақиб ҳимоячисига бориб тегди, Хон Оласагасти эса дарвозабоннинг сергаклигини синовдан ўтказди. Шундан кейин Иван Ромеро йиқилган ҳолатда орқага ошириб тепиб кўрди, лекин посбон яна ишончли ўйнади.
Учрашув тақдирини сўнгги дақиқалар ҳал қилди: 89-дақиқада Карлос Эспи бош билан йўллаган тўп рақибга тегиб, рикошет ёрдамида дарвозадан жой олди — 1:0. Қўшиб берилган еттинчи дақиқада Эспи узоқ масофадан аниқ зарба билан дубл қайд этди — 2:0.
Шу тариқа «Леванте» кетма-кет тўртта мағлубиятдан иборат сериясига нуқта қўйди, бироқ барибир турнир жадвалида охиридан иккинчи ўринда қолмоқда. «Алавес» эса 14-поғонада бормоқда.