Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди ва River абадий уй деди
Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: жамоаси Банфилдга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияни якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан ўша муваффақиятсиз натижалар Гальярдонинг лавозимини қимматга туширди, бироқ клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса бу лаҳзани ниҳоятда таъсирли тарзда якунлади.
Ўйин тугаганидан сўнг кўз ёшларини яширмаган Гальярдо мухлисларга миннатдорчилик билдириб: «Ҳаммангизга шунчаки раҳмат. Бу қадар меҳрни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. Riverдан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетсанг ҳам, барибир клуб билан қоласан», деди.
Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 1990-йилларда клуб шарафини ҳимоя қилган, шунингдек Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.