«Ал-Ҳилол» Индзаги масаласини кўтармоқда, у эса хотиржам
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳозирча мағлубият кўрмаган, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб қўйди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда бош мураббий Симоне Индзагини лавозимидан четлатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган. Манбада айтилишича, «Ал-Ҳилол» мухлислари орасида италиялик мутахассисга қарши кайфият кучайган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам ёндашмоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация назарда тутилган.
Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги энг юқори даромад олувчи мураббийлар орасида иккинчи ўринда қайд этилмоқда — у фақат Диего Симеонедан ортда. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврони ташкил қилади.