Головиннинг паслари «Монако»га «Анже»ни ишончли енгишга ёрдам берди
Лига 1нинг 24-турида «Монако» «Луи II» стадионида «Анже»ни қабул қилди. Учрашув давомида мезбонлар тўлиқ устунлик қилди, бироқ ҳисоб фақат иккинчи бўлим ўрталарида очилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи таймда «Анже» бир неча хавфли вазиятлар яратди: Питер Просперинг бош зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди, Яссин Белкдимнинг пастдан йўллаган зарбаси эса устун ёнидан сантиметрлар билан ўтиб кетди. Мезбонлар сафида Ламин Камара 13 метрдан урган зарбасида аниқлик етишмади.
Танаффусдан кейин «Анже» бурчак зарбасидан сўнг тезкор қарши ҳужум уюштириб, Белкдим орқали яна хавф туғдирди, аммо дарвозабон жамоасини қутқарди. Ўйин марказида Камара билан эпизодда Белкдимга аввалига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди, кейин ҳакам қарорини ўзгартириб, сариқ билан кифояланди.
57-дақиқада Александр Головин узоқдан бурама зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. Давомида Джордан Тезе ўнг қанотдан оширди, Фоларин Балогуннинг бош зарбаси Камаранинг оёғига тегиб йўналишини ўзгартирди ва тўп яна Балогунга қайтиб, барибир дарвоза чизиғидан ўтди — 1:0.
Орадан беш дақиқа ўтиб, яна Головин ҳужумни бошлаб берди: у жарима майдони бурчагига узатма берди, Симон Адингра марказга яқинлашиб бурама зарба йўллади ва тўп устундан рикошет олиб дарвозага кирди — 2:0.
Ушбу ғалабадан сўнг «Монако» турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди, «Анже» эса 12-ўринда қолмоқда.