Серхи Роберто Барселона камбекининг калитини айтди
Барселонанинг собиқ футболчиси Серхи Роберто Испания кубоги ярим финали жавоб учрашуви арафасида фикр билдирди. Каталонияликлар ўз майдонида Мадриднинг Атлетикосини қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи ўйинда Атлетико йирик ҳисобда ғалаба қозонганди — 4:0. Финал йўлланмаси тақдири 3 март куни ҳал бўлади.
Роберто фикрича, Барселона учун энг муҳим вазифа — имкон қадар эрта биринчи голни уриш. Унинг айтишича, стартдан бошлаб юқори темпда босим қилиш жамоани руҳлантиради, бироқ шошқалоқликка берилиш мумкин эмас. Чунки Атлетико қарши ҳужумларда жуда хавфли: ҳужум чизиғида бўш ҳудудлардан унумли фойдаланадиган юқори савияли ижрочилар бор. Шу боис учрашувнинг бошланиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, Серхи Роберто Чемпионлар лигасида ПСЖга қарши тарихий камбекда ҳам муҳим рол ўйнаган — Барселона илк ўйиндаги 0:4 мағлубиятдан кейин жавоб баҳсида айнан унинг голи орқали ҳал қилувчи олтинчи тўпни киритганди.