«Реал» ва «Бавария» баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди
Европа Чемпионлар лигасининг чоракфинал босқичида футбол мухлислари интиқлик билан кутаётган марказий тўқнашувлардан бири — «Реал» ва «Бавария» ўртасидаги беллашув бугун бўлиб ўтади. Мадридда ташкил этиладиган ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олади ва ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун барча кучини сафарбар этиши кутилмоқда.
Учрашув олдидан ҳар икки гранд клубнинг асосий таркиблари расман эълон қилинди. Кутилганидек, майдонга энг кучли ва ҳужумкор футболчилар туширилмоқда. «Реал» сафида Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе илк дақиқаларданоқ жамоанинг ҳужум чизиғини бошлаб беради. Уларнинг тезлиги ва техникаси «Бавария» ҳимоячилари учун жиддий синов бўлиши аниқ.
Меҳмонлар таркибида эса Луис Диас ва Ҳарри Кейн каби ҳужумда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган футболчилар бошланғич таркибдан жой олган. Улар жамоанинг асосий гол манбаи сифатида катта умидлар билан майдонга чиқади.
Жамоаларнинг тўлиқ таркиби қуйидагича:
ЕЧЛ. Чоракфинал
«Реал» – «Бавария»
«Реал»: Лунин, Трент, Рюдигер, Ҳейсен, Каррерас, Гулер, Валверде, Чуамени, Тиаго, Мбаппе, Винисиус.
«Бавария»: Нойер, Упамекано, Та, Киммих, Гнабри, Павлович, Станишич, Олисе, Лаймер, Луис Диас, Кейн.
Мазкур баҳс нафақат чоракфинал тақдири, балки Европа футболидаги кучлар мувозанатини ҳам белгилаб бериши мумкин. Шу боис бугунги ўйин ҳақиқий финал кайфиятида ўтиши кутилмоқда.