Родриго "Реал" сафида узоқ кутилган голини урди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго ниҳоят узоқ кутилган голини урди. Бразилиялик футболчи Европа Чемпионлар Лигаси доирасида "Манчестер Сити" дарвозасини 28-дақиқада ишғол қилди.
Шу тариқа, футболчининг 32 ўйиндан иборат голсиз серияси яхунига етди. Бу натижа "Реал" тарихидаги ҳужумчилар орасида энг узоқ давом этган голсиз серия сифатида қайд этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Родригониг "Реал" сафидаги сўнгги голи март ойида Европа Чемпионлар Лигасида "Атлетико"га қарши ўйинда киритилган эди. Читать дальше...