Россиянинг Белгород вилоятида яшовчи 71 ёшли кампир олти ойлик неварасининг ҳаётига нуқта қўйди. Нега?..
Гап шундаки, тергов манфаатларини ўйлаб исми-шарифи сир тутилган 71 ёшли кампир икки фарзандли қизи билан бирга яшарди. Тўнғич невараси 8 ёшда, кенжаси эса олти ойлик қизалоқ эди. Қизи ёлғизқўлликда болаларини боқаётганди. Кампир ўйлаб кўрди-да, қизига ачиниб кетди. Ўзича кичик неварасини йўқ қилса, қизига енгиллик бўладигандек туюлди. Шундай хаёллар исканжасида олти ойлик невара қизалоғини бўғиб […]