Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Тошкент давлат юридик университетида сохта паспортлар билан ўқишга кирганлар фош этилди

Тошкент давлат юридик университети. Ўзбекистон Бош прокуратураси фотоси
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент давлат юридик университетига ноқонуний равишда ўқишга киритиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни фош қилди. Бу ҳақда назорат ташкилотининг Facebookдаги саҳифасида хабар берилади. Текширувлар натижасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси собиқ ходими Ш.Х., Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ бўлинма бошлиғи Ж.С., фуқаро Ж.Ф., З.Қ., М.Б., С.Н., М.М. ва бошқа шахслар жиноий гуруҳга бирлашиб, Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган шахслар билан тил бириктириб, 8.000-10.000 АҚШ доллари эвазига, «абитуриент»ларнинг фуқаролик паспортларидаги фотосуратларини қалбакилаштириб, уларнинг ўрнига юқори назарий билимга эга бўлган жиноий гуруҳ аъзолари кириб, тест синовларини ечиб мижоз «абитуриент»ларни ўқишга киритиш билан шуғулланиб келганликлари аниқланган. Хусусан, 2018 йил июль ойида фуқаро М.С., Ҳ.Ғ., Х.Т., У.У., Ж.А., Л.М., С.У. ларнинг паспортларидаги фотосуратлари ўрнига жиноий гуруҳ аъзолари Ж.Ф., З.Қ., М.Б., С.Н. ва М.М. ларнинг фотосуратларини махсус ускуналар ёрдамида жойлаб, қалбаки фуқаролик паспортлари асосида Тошкент давлат юридик университетига, Ж.А. ни Фарғона давлат унверситетига ўқишга киритиш учун Давлат хизматлари марказлари орқали тегишли хужжатларни қабул комиссиясига юбориб, тест синовларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ДТМ рухсатномасини олишга эришганлар. Жиноий гуруҳ аъзоси М.Б. 2018 йил 30 июлда «абитуриент» М.С. ўрнига Тошкент давлат юридик университети қабул комиссиясига ДТМ рухсатномасини олиш учун мурожаат қилган вақтда, тақдим қилган фуқаролик паспортдаги фотосурат қалбаки эканлиги аниқланган. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари эса 2018 йил 1 августда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларига қалбаки ҳужжатлар асосида киришган. Тест жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоси Ж.Ф. давлат имтиҳонларига «абитуриент» У.У. ўрнига кирганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Тергов давомида Тошкент шаҳар прокуратурасининг топшириғига асосан Тошкент давлат юридик университетида ноқонуний ўқишга кириш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус комиссия тузилиб, мазкур комиссия абитуриентлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва имтиҳон жараёни тасвирга олинган видеоёзувлар таҳлил қилинган. Натижада, жиноий гуруҳ томонидан абитуриент Ҳ.Ғ., Х.Т., С.У., Л.М. лар ўрнига қалбаки хужжатлар асосида давлат имтиҳонларига кириб, тест синовларини ечиб чиққанликлари, улар Тошкент давлат юридик университетига давлат гранти ва шартнома асосларида ўқишга қабул қилинганликлари аниқланган. Жиноят иши бўйича Ш.Х., Ж.С., Ж.Ф., З.Қ., М.Б., С.Н., М.М. лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси (пора беришга далолатчилик қилиш), 228-моддасида (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, қамоққа олинган. Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтига кириш учун абитуриентларга “кўмак” берувчи шахсларни қўлга олган. Улар ҳужжатларни сохталаштиришмаган, “бункер” схемаси остида алоқа воситаси ёки ташқи кўринишдан ўхшаш одамлар ёрдамида имтиҳон топшириш ишлари билан шуғулланганлар. Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов бундан кейин ОТМларга “ёрдам берувчилар” кўмагида кириш мумкин бўлмаслигини таъкидлаганди. “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *