Ўзбекистонлик 22 ёшли муҳожир йигит Россиядаги қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди…
Шу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари расман хабар тарқатган. Хабарда айтиладики, шу йил 23 июн куни 22 ёшли Кунузоқов Зиёдулла Шуҳрат ўғли Приморск ўлкасидаги қурилиш объектларидан бирида бахтсиз ҳодиса оқибатида ўлим топди.
Зиёдилла Россияда қонунни бузмаган ҳолда 2018 йил июнидан бери яшаб келган ва қурилиш соҳасида кранчи сифатида фаолият юритиб келган.
Ҳозирги вақтда мутасаддилар Зиёдулланинг жасадини ватанга олиб келиш тараддудида ҳаракатлар содир этмоқда.
Биз ҳам марҳум укамизнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз. Зиёдуллани Оллоҳ раҳматига олсин! Охиратини обод қилсин! Яқинларига сабр берсин! Омин! Оллоҳу Акбар!!!