Ёлғон ёки рост
Малумот
Ёлғончи дориларнинг асосий белгилари.
Дорининг номи жарангдор ва коробкасида нақш, белги ва тушунарсиз ёзувлар кўп бўлиши.
Дори хақида қандайдир афсона мавжуд бўлиши. Масалан у фақат малум жойда ўсувчи камёб гиёхлардан тайёрланганлиги.
Жуда кўп касалликларга бирданига шифо бўлиши.
Зарарли тасири умуман бўлмаслиги. Оддий қантда хам қарши кўрсатма бор.Тасир қилган нарса борки зарарли тарафи бўлиши аниқ.
Нархи шубхали қиммат бўлиши.
Сотувчини сизни холи жонизга қўймай дорини сотишга уруниши.
Мазкур мамлакат тилидан бошқа тилда бўлса. Рус тилида ёрлиғи бўлмаса.
Чиқарилаган вақти ва фирмаси ноаниқ бўлса.
Сиз сотиб олсангиз бизнес қилишингиз мумкин бўлса.