Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: РИА Новости Декабр ойи охирида Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди. У дўстона саммит «белгиланган анъанага кўра» ўтказилишини таъкидлади. Октябр ойи ўрталарида Россия президенти Владимир Путин ҳамкасбларини шимолий пойтахтга норасмий учрашувга чақириб, уни йил охирида ўтказишни таклиф қилган эди. МДҲ саммити аввал ҳам норасмий шароитда ўтказилган. Масалан, 2022 йил октябр ойида Санкт-Петербургда.